First published at 09:43 UTC on April 13th, 2024.
Кўпроқ ўзбеклар кўрсин, деб шу видеони қайтариб қўйдим, фақат бу ерда мусиқа бошқача.
Ислом бўйича эри уриб хотинини кўкартириб ташласа ҳам, у билан жинсий алоқа қилишга мажбур экан, ва шундан кейин шу хотин илгариги эрига қайтиб бориши мумкин экан.
h…
MORE
Кўпроқ ўзбеклар кўрсин, деб шу видеони қайтариб қўйдим, фақат бу ерда мусиқа бошқача.
Ислом бўйича эри уриб хотинини кўкартириб ташласа ҳам, у билан жинсий алоқа қилишга мажбур экан, ва шундан кейин шу хотин илгариги эрига қайтиб бориши мумкин экан.
https://sunnah.com/bukhari/77/42
Ал-Бухорий, Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 4-жилд, 34-35чи бетлар
22-боб. Яшил кийим ҳақида
Икрима бундай дейдилар: «Рифоат хотинини талоқ қилди. Унга Абдурраҳмон ибн аз-Зубайр ал-Қуразий уйланди. Оиша онамиз айтадилар: «Унинг бошида яшил ёпинчиғи бўлиб, кўкарган жойларини менга кўрсатиб шикоят қилди». «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келганларида, — дейдилар Икрима, — хотинлар бир-бирларига ўз қисматларидан нолиб сўзлашиб туришган эрди. Оиша разияллоҳу анҳо: «Бирорта мўмина аёл баданининг мана бу аёл бадани сингари кийими рангидан ҳам кўпроқ кўкарганини кўрмаганман!» — дедилар. Хотинининг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганини эшитган Абдурраҳмон ибн аз-Зубайр ал-Қуразий ҳам ўзининг бошқа хотинидан туғилган икки боласини етаклаб (Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига) келди. Шунда унинг (шикоят қилиб келган хотини): «Эримга ҳеч қандай даъвом йўқ, даъвом — унинг олати хусусида холос», — деди ва кийимининг этагини кўтариб: «Унинг олати мана шу латтадан ҳам заифроқ», — деб қўшиб қўйди. Абдурраҳмон: «Ё Расулаллоҳ, Оллоҳ ҳақи, у ёлғон гапиряпти, мен унинг пўстагини қоқиб қўяман ҳали! Аммо у, Рифоатга қайтиб тегаман, деб ҳеч қўймаяпти», — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинга: «Агар шу гап рост бўлса, унда токи Абдурраҳмон сенинг асалдонингдан завқ олмас эркан, Рифоатга ҳалол бўлмайсан!» — дедилар (Бу ерда ҳалола қилмоқ назарда тутиляпти). Кейин, Жаноб Расулуллоҳ Абдурраҳмон бирлан турган икки болани кўриб: «Булар ўғилларингми?» — дедилар. У: «Ҳа», — деб жавоб қилди. Жаноб Расулуллоҳ хотинга қараб: «Сенинг таъкидлаётганинг шуми?! Оллоҳ ҳақи, қарға қарғага ўхшагани янглиғ, булар ҳам унга нақадар ўхшайдилар-ку!» — дедилар».
LESS