First published at 22:39 UTC on March 4th, 2024.
Сурмани суриш мумкинми ёки йўқми?
https://sunnah.com/ibnmajah:3499
Сунан ибн Мажа, 31чи тиббиёт китоби, 26чи боб, 64чи (3499чи) ҳадис.
Даражаси: Заиф (Даруссалам)
Ибн Аббосдан ривоят қилинади: "Пайғамбарни бир идишида исмид сурмаси (коҳл) бор эди, …
MORE
Сурмани суриш мумкинми ёки йўқми?
https://sunnah.com/ibnmajah:3499
Сунан ибн Мажа, 31чи тиббиёт китоби, 26чи боб, 64чи (3499чи) ҳадис.
Даражаси: Заиф (Даруссалам)
Ибн Аббосдан ривоят қилинади: "Пайғамбарни бир идишида исмид сурмаси (коҳл) бор эди, уни ҳар бир кўзига уч марталаб суртарди."
https://sunnah.com/tirmidhi:1757
Жомиъ ат-Термизий, 24чи либос китоби, 23чи боб - коҳл сурмасини ишлатиш бўйича нима ривоят қилинган, 39чи (1757чи) ҳадис.
Даражаси: Заиф (Даруссалам)
Ибн Аббосдан ривоят қилинади: пайғамбар деди: "Сурма сифатида исмид сурмасини ишлатинг, чунки у кўзни ёриштириб, тукни (киприкларни) ўстиради." Ҳамда бошқа ҳадисда у пайғамбарда исмид сурмаси солинган идиш бор бўлиб, у ҳар куни кечқурун сурмасини бир кўзига уч марта ва иккинчи кўзига уч марта суртиши ҳақида ривоят қилган.
Жобир ва ибн Умардан ривоят қилинади: пайғамбар деди: "Эҳтиёт бўлинг, чунки у кўзни ўткир қилади ва сочни ўстиради."
Абу Исо деди: Ибн Аббоснинг ҳадиси Ҳасан Ғариб ҳадис бўлиб, биз бу ривоятни фақат Аббос ибн Мансур ҳадисидан биламиз.
https://sunnah.com/mishkat:3114
Мишкат ал-Масабиҳ, 13чи никоҳ китоби, 35чи (3114чи) ҳадис
Муҳаммад ибн Жаҳшдан ривоят қилинади: расулуллоҳ ўтиб кетаётганида Муаммарнинг сонлари очилиб қолган ҳолда кўриб қолди ва "Эй Муаммар, сонларингни беркитиб юр, чунки сонлар авратдир", деди. "Шарҳ ас-Сунна"да ривоят қилинган.
https://sunnah.com/abudawud:3140
Сунан Аби Довуд, 21чи жаназа китоби, 52чи (3140чи) ҳадис
Даражаси: Заиф Жиддан (Ал-Албоний)
Али ибн Абутолибдан ривоят қилинади: расулуллоҳ: "Сонларингизни очиб қўйманг, ҳамда тирик ёки ўлик одамнинг сонига қараманг", дедилар.
https://sunnah.com/muslim/44/39
Иқтибос: Саҳиҳ Муслим 2401, 44чи китоб, 39чи ҳадис
Инглиз тилидаги иқтибос: 31чи китоб, 5906чи ҳадис
Айша ривоят қилади: Ал-Лаҳнинг элчиси уйимдаги тўшакда сонини очиб ётганди ва Абу Бакр киришга рухсат сўради. Унга рухсат бериб, у билан шундай аҳволида гаплашди. Кейин Умар киришга рухсат сўради ва унга ҳам рухсат бериб, у билан ҳам шундай аҳволида гапл..
LESS