First published at 08:54 UTC on February 25th, 2024.
Бу видеода ислом ҳақиқат эканини қурондан, қиёматгача энг буюк китоб бўлган қурондан кўрсак бўлади, дейди мусулмон.
Лекин, агар қурон шундай буюк китоб бўлса, унда 33чи ал-Аҳзаб сураси, 50чи оятидан ким фойда кўрди? фақат набий ...
Абдулазиз Мансур, Қ…
MORE
Бу видеода ислом ҳақиқат эканини қурондан, қиёматгача энг буюк китоб бўлган қурондан кўрсак бўлади, дейди мусулмон.
Лекин, агар қурон шундай буюк китоб бўлса, унда 33чи ал-Аҳзаб сураси, 50чи оятидан ким фойда кўрди? фақат набий ...
Абдулазиз Мансур, Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири, Тошкент 2004чи йил, 424чи бет
33чи ал-Аҳзаб сураси, 50чи оят
Эй, Пайғамбар! Албатта, Биз Сизга маҳрларини берган жуфтларингизни, Аллоҳ Сизга ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни, Сиз билан бирга ҳижрат қилган амакингизнинг қизларини ва аммаларингизнинг қизларини, тоғангизнинг қизларини ва холаларингизнинг қизларини яна (ҳар қандай) мўмина аёлни - агар у ўзини пайғамбарга тортиқ этса-ю, пайғамбар уни (маҳрсиз) ўз никоҳига олишни истаса, (мазкур аёлларни Сиз учун) ҳалол қилдик. (Маҳрсиз уйланиш барча) мўминлар учун эмас, холис сиз учундир*. Биз (мўминларга) жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимизни, албатта, биламиз. Бу Сизга танглик бўлмаслиги учундир. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
*50-оят. Бу ва бошқа оятлардан аёллар маҳрининг риоя этилиши шаръан нақадар аҳамиятли экани маълум бўлди.
Алоуддин Мансур, Қуръони Карим ўзбекча изоҳли таржима, Тошкент 2001чи йил, 471чи бет (465 файлда)
33чи ал-Аҳзаб сураси, 50чи оят
Эй Пайғамбар (алайҳсис-салом), албатта, Биз Сиз учун ҳаққи-маҳрларини берган жуфтларингизни, Оллоҳ Сизга (жангу жадалларда) ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни, Сиз билан бирга ҳижрат қилган амакингизнинг қизларини ва аммаларингизнинг қизларини, тоғангизнинг қизларини ва холаларингизнинг қизларини яна (ҳар қандай) мўмина аёлни - агар у ўзини Пайғамбарга ҳадя этса-ю, Пайғамбар уни (ҳаққи маҳр бермай) ўз никоҳига олишни истаса, (мазкур аёлларнинг барчасини Биз Сиз учун) ҳалол қилдик. (Ўзини ҳадя этган аёлга ҳаққи маҳрини бермасдан уйланиш ижозати) мўминлар учун эмас, холис Сиз учундир. Биз (мўминларга) жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимиз эса аниқ маълумдир. Токи Сизга танг..
LESS